19:15 / 14.11.2018
3 032

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Японияга қарши майдонга тушади (фото)

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Японияга қарши майдонга тушади (фото)
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Токиода бўладиган Олимпиада баҳсларига жиддий тайёргарлик кўряпти.

Айни пайтда Дубайда бўлиб турган футболчиларимиз кунига икки маҳал машғулотлар олиб боришмоқда.

Бугун вакилларимиз ушбу мусобақадаги дастлабки ўйинни Япония терма жамоасига қарши ўтказишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:30 да бошланади.

Шунингдек, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 17 ноябрь куни БАА, 20 ноябрь куни Кувайт терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Мазкур мусобақа орқали мураббийлар штаби терма жамоага номзод футболчиларни кўздан кечириб, жамоани шакллантириш ишларини олиб боришади.




arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Японияга қарши майдонга тушади (фото)