Профессионал боксда муваффақиятли юришини давом эттираётган 24 ёшли ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев 25 ноябр куни навбатдаги жангини ҳам ғалаба билан якунлади. У бу билан биринчи ярим енгил вазнда WBA Inter-Continental чемпионлик камариги яна ўзида сақлаб қолди ва ташкилот рейтингида ушбу вазнда учинчи ўринда бормоқда.
Исаак Заратега қарши кечган жанг унинг учун фаолиятидаги 5-тўқнашув бўлди. Бу қарама-қаршликда у ўз маҳорати, тезлиги, чидамлиги ва аниқ зарбалари сабабли рақибини 9-раундда таслим қилди.
– Жанг биз тахмин қилгандек ўтди, – дейди Аҳмадалиев. — Зарате ақлли ва чидамли боксчи. Бундан ташқари катта тажрибага ҳам эга. Нокаут қилишим учун менга фаолроқ бўлиш талаб этилишини билардим. Биз асосан гавда бўйича ишлашни режалаштирган эдик. Унинг зарбаларини ўтказиб юборишимни билгандим. Зарате билан жанг менга кўп нарсани ўргатди. Ҳозир мен фақатгина жаҳон чемпионлиги учун жангларни кутяпман. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди