11:52 / 03.12.2018
2 998

«ПСЖ»нинг лигадаги 14 ўйинлик ғалабали сериясига нуқта қўйилди

«ПСЖ»нинг лигадаги 14 ўйинлик ғалабали сериясига нуқта қўйилди
Франция чемпионатининг 15-туридан ўрин олган баҳсда «Бордо» ўз майдонида «ПСЖ»ни қабул қилди. «Стад де Бордо»да бўлиб ўтган ўйинда жамоалар муроса йўлини танлашди.

34-дақиқада Неймар Дани Алвеснинг узатмасини голга айлантирган бўлса, иккинчи бўлим дебютида Жимми Бриан ҳисобни тенглаштирди.

66-дақиқада рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Килиан Мбаппе парижликларнинг иккинчи голини урди. Бироқ мезбонлар 82-дақиқада Андреас Корнелиуснинг голидан сўнг мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди.

Шу тариқа, «ПСЖ» клубининг мавсум бошидан буён давом этиб келаётган 14 ўйинлик ғалабали сериясига нуқта қўйилди.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

Лига 1, 15-тур

Бордо – ПСЖ 2:2 (0:1, 2:1)
Голлар:
0:1 – 34 Неймар, 1:1 – 53 Бриан, 1:2 – 66 Мбаппе, 2:2 – 84 Корнелиус.

Бордо – Костиль, Кунде, Сабали, Паленсия (Пундже, 73), Пабло, Санкаре, Отавио, Карамо (Корнелиус, 78), Плашил (Калу, 69), Камано, Бриан.

ПСЖ – Ареоля, Керер, Тиаго Силва, Бернат, Маркиньос, Дракслер, Нсоки, Ди Мария (Нкунку, 82), Дани Алвес (Верратти, 67), Неймар (Шупо-Мотинг, 57), Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Керер (32), Паленсия (63), Верратти (77).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «ПСЖ»нинг лигадаги 14 ўйинлик ғалабали сериясига нуқта қўйилди