16:45 / 11.12.2018
2 835

Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубоги учун расмий шиори аниқланди

Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубоги учун расмий шиори аниқланди
ОФК расмий сайтида ўтказилган сўровнома натижаларига асосан, Осиё Кубоги-2019 иштирокчи жамоаларининг шиорлари танлаб олинди.

Октябрь ойида бошланган сўровномада Ўзбекистон автобусига ёзиб қўйиладиган қуйидаги уч шиор овозга қўйилган эди:

1. «Куч бирликда» — «Force in unity»
2. «Бир Осиё. Бир жамоа. Бир орзу» — "One Asia. One team. One dream»
3. «Мана биз келдик – Ўзбекистон» — «Here we are – Uzbekistan»

Бугун овоз бериш жараёни якунига етди. Унга кўра, «Мана биз келдик – Ўзбекистон» жумласи ғолиб деб топилди ва Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоасининг расмий шиори сифатида ишлатиладиган бўлди.

Мусобақанинг барча қатнашчилари учун танланган шиорлар қуйидагича.

«А» гуруҳи
БАА: «Энди навбат бизники» (Our time is now)
Таиланд: «Чангсуэк – Биргаликда бир тан-у бир жон бўлиб» (Chansuek together as one)
Ҳиндистон: «Мовий йўлбарслар – миллат умиди» (Blue Tigers: The hope of a nation)
Баҳрайн: «Ҳеч қачон ҳеч қачон дема» (Never say Never)

«B» гуруҳи
Австралия: «Қаҳрамонлар юксалажак» (Heroes will rise)
Сурия: «Бир жамоа. Бир миллат. Бир Сурия. (One team. One nation. One Syria)
Фаластин: «Биз соврин оламиз. Биз – Фаластин» (We will triumph. We are Palestine)
Иордания: «Иорданияни фахр-у ифтихорга тўлдириб» (Make Jordan Proud)

«C» гуруҳи
Жанубий Корея: «Биз – қизиллармиз!» (We are the Reds)
Хитой: «Ягона орзу учун курашиб» (Fighting for the same dream)
Филиппин: «Имконсиз ишни орзулаб» (To dream the impossible)
Қирғизистон: «Оқ лочинлар!» (The White Falcons)

«D» гуруҳи
Эрон: «80 миллионлик халқ, бир миллат, бир юрак уриши» (Eighty Million People, One Nation, One Heartbeat)
Ироқ: «Шерлар мудом музаффар» (Lions always prevail)
Вьетнам: «Олтин юлдуз жангчилари» (Golden Star Warriors)
Яман: «Ҳеч қачон таслим бўлма» (Never give up)

«E» гуруҳи:
Саудия Арабистони: «Саҳродан қитъа тахтиравонига»
Қатар: «Биз ва шараф миллати қандай яхши» (We & the Nation of Pride are Fine)
Ливан: «Сидрлар* келаётир» (The Cedars are coming)
КХДР: «Чҳоллима* руҳи ёр бўлсин» (In the spirit of Chollima)

Сидр – Ливан рамзи ҳисобланувчи дарахт. Мамлакат байроғида ҳам унинг тасвири туширилган.
Чҳоллима – корейс афсоналаридаги қанотли от

«F» гуруҳи
Япония: «Ҳаммани ҳурмат қил, ҳеч кимдан қўрқма» (Respect all, fear none)
Ўзбекистон: «Мана биз келдик – Ўзбекистон» (Here we are – Uzbekistan)
Уммон: «4 миллион қалб ва битта тилак» (4 million hearts, one dream)
Туркманистон: «Яшил майдон, яшил жамоа, яшил Туркманистон» (Green ground, Green team, Green Turkmenistan)

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубоги учун расмий шиори аниқланди