13:13 / 13.12.2018
2 777

Икром Алибоевнинг "Сеул" клубига ўтгандан кейинги илк фикрлари

Икром Алибоевнинг "Сеул" клубига ўтгандан кейинги илк фикрлари
Ҳозиргина Икром Алибоев Жанубий Кореянинг «Сеул» клуби сафига кўчиб ўтгани борасида хабар бериб ўтгандик. Ярим ҳимоячи ушбу жамоага ўтган кейин қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. Бу ҳақда Жанубий Корея клуби расмий сайти хабар берди.

- "Сеул" клуби футболчисига айланганимдан хурсандман. Ушбу жамоа бой тарихга, ажойиб инфратузилмага ва чиройли стадионга эга. Клубнинг расмийлари мени аъло даражада кутиб олишгани учун уларга миннатдорчилик билдираман. Ўз вақтида "Сеул"да Сервер Жепаров муваффақиятли тўп тепган. Мен ҳам ўз ўйинларим билан жамоа тарихидан ўрин эгалламоқчиман, - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Икром Алибоев.

Эслатиб ўтамиз, Икром Алибоев кореяликлар билан 2021 йилга қадар шартнома имзолади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Икром Алибоевнинг "Сеул" клубига ўтгандан кейинги илк фикрлари