
Испания Сегундасида иштирок этувчи «Реус» клуби футболчилари маош бўйича қарзлар узилмагани туфайли, «Кордоба»га қарши ўйиндан олдин, ёппасига жамоани тарк этдилар.
«Реус» сардори Хесус Ольмо вазиятга қуйидагича изоҳ берди.
«Вазият чидаб бўлмас даражада оғирлашиб кетди. Шу туфайли, шартномада мавжуд бўлган банддан фойдаланиб, клубни тарк этишга қарор қилдик. 26 октябргача маош берилиши айтилганди, аммо клуб ваъдасининг устидан чиқмади. Бундай шароитда, бошқача йўл тутолмасдик», — деди Ольмо.
Айни пайтда, «Реус» Сегунда жадвалида 22 та жамоа ичида 20-ўринни эгаллаб турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар