09:43 / 16.12.2018
2 019

ХОҚ 11 нафар россиялик спортчидан Олимпиада медалларини қайтаришни талаб қилмоқда

ХОҚ 11 нафар россиялик спортчидан Олимпиада медалларини қайтаришни талаб қилмоқда
Халқаро Олимпия қўмитаси россиялик 11 спортчи ва уларнинг жамоавий спорт турлари бўйича жамоадошларини Сочидаги қишки Олимпиадада қўлга киритган медалларини қайтаришни талаб қилди.

“ХОҚ Сочидаги Олимпиадада аксилдопинг қоидаларни бузганликлари Спорт арбитраж суди томонидан тасдиқланган 11 россиялик спортчидан медалларни қайтаришни талаб қилди”, дейилган ХОҚ хабарида.

Рўйхатга қуйидаги спортчилар кирган: бобслейчилар Александр Зубков, Алексей Воевода, Александр Касьянов, Алексей Пушкарев, Ильвир Хузин, чанғичилар - Юлия Иванова, Юлия Чекалева, Анастасия Доценко, аёл хоккейчилар - Галина Скиба, Анна Шибанова ва Инна Дюбанок. Сочидаги Олимпиадада Зубков ва Воевода иккиликлар ва тўртликлар баҳсларида олтин медалларни қўлга киритган. Улар билан бирга тўртлик баҳсларида Алексей Негодайло ва Дмитрий Труненков ҳам иштирок этган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » ХОҚ 11 нафар россиялик спортчидан Олимпиада медалларини қайтаришни талаб қилмоқда