22:24 / 22.12.2018
3 198

«Челси» клуби ўзида «Лестер»га мағлуб бўлди

«Челси» клуби ўзида «Лестер»га мағлуб бўлди
Англия чемпионатининг 18-турида «Челси» клуби ўз майдонида «Лестер» футболчиларига мағлуб бўлди. Учрашувда меҳмонлар 0:1 ҳисобида ютиб кетишди.

Учрашув ҳар икки томоннинг ҳужумлари билан бошланди ва биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Ўйиндаги ягона голни Жейми Варди 51-дақиқада киритиб юборишди.

«Челси» 37 очко билан Англия чемпионатининг 4-поғонасида қолмоқда. «Лестер»да 25 очко тўққизинчи ўринда қолмоқда. «Челси» учун ушбу мағлубият учинчиси бўлди. Кейинги турда «Челси» сафарда «Уотфорд» меҳмони бўлишади. «Лестер» эса ўзида «Манчестер Сити» клубини қабул қилади. Ҳар икки ўйин 26 декабрь куни бўлиб ўтади.

«Челси» – «Лестер» 0:1 (0:0, 0:1)

Гол:
0:1 – 51 Варди.

«Челси» – Аррисабалага, Рюдигер, Алонсо, Аспиликуэта, Давид Луиз, Азар, Канте, Педро, Ковачич (Лофтус-Чик, 61), Виллиан (Жиру, 61), Жоржиньо (Фабрегас, 75).

«Лестер» – Шмейхель, Морган, Чилуэлл, Рикарду Перейра, Магуайр, Ндиди, Менди, Олбрайтон, Чоудури, Мэддисон (Грэй, 82), Варди (Ихеаначо, 84).

Огоҳлантиришлар: Ндиди (31), Менди (81).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Челси» клуби ўзида «Лестер»га мағлуб бўлди