
«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Англия чемпионати 18-тури доирасида «Кардифф»га қарши кечган ўйиндан (5:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Футбол – бу осон, қачонки сенда яхши футболчилар бўлса. Бизда ажойиб футболчилар бор, уларнинг савиясига шубҳа қилиб бўлмайди. Мен чоршанба куни келдим, бизда бирга машғулот ўтказиш учун бор-йўғи пайшанба ва жума кунлари бор эди.
Уэйн Руни мен билан алоқага чиқди ва бир қатор маслаҳатлар берди, шундай экан буларнинг барчаси у туфайли. У йигитларга футбол ўйнаш, ундан роҳат олиш ва «Манчестер Юнайтед» эканликларини ҳис қилишга имкон беришимни сўради», – дейди Сульшер.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар