date
views 3 257

Расман! Илҳом Мўминжонов Про Лига клубини бошқаради

Расман! Илҳом Мўминжонов Про Лига клубини бошқаради
Ўз олдига PEPSI Суперлигага чиқиш вазифасини қўйиб келаётган Термизнинг “Сурхон” клуби матбуот хизмати бугун жамоага янги бош мураббий тайинланганини эълон қилди.

Унга кўра, Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пулатов расман Илҳом Мўминжоновни “Сурхон” клуби бош мураббийи этиб тайинлади. Ортда қолган мавсумда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини бошқарган мутахассис эндиликда Сурхондарё вилояти жамоасига устозлик қилади.

Жамоа янги мавсум олдидан йиғинни 5 январ куни Тошкентда бошлашни режалаштирмоқда. Янги мавсум стартига қадар бўлган тайёргарлик режаси яқин кунларда тасдиқланиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман! Илҳом Мўминжонов Про Лига клубини бошқаради