
Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Сурия ва Фаластин терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Бугунги дастурнинг сўнгги ўйинида ҳисоб очилмади.
Учрашувнинг дастлабки дақиқалари сурияликлар ташаббусида ўтди ва Фаластин вакиллари ҳимоявий услубни танлашди. Иккинчи бўлимга келиб жамоалар бироз жонланишди ва бир қатор имкониятларга эга бўлишди.
69-дақиқада фаластинликлар вакили Муҳаммад Салеҳ иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди. Шундан сўнг Сурия футболчилари рақиб жарима майдонида томонда кучли босимни юзага келтиришди. Бироқ бу уринишлар самара келтирмади.
Шу тариқа, В гуруҳида вазият қуйидагича тус олди: 1. Иордания (3); 2. Сурия (1); 3. Фаластин (1), 4. Австралия (0).
Осиё Кубоги-2019, 1-тур
Сурия – Фаластин 0:0 (0:0, 0:0)
Сурия – Иброҳим Алма, Жеҳад ал Баур, Муайяд Ал Ажан, Аҳмад Ал Солиҳ, Абдул Малак Анизон, Тамер Ҳаж Муҳаммад (Аҳмад Ашкар, 81), Фаҳад Юссуф, Муҳаммад Ал Мидоний (Муҳаммад Усмон, 73), Осама Омари (Юсуф Ҳалфа, 41), Умар Ал Сома, Умар Хрбин.
Фаластин – Рами Ҳамада, Мусаб Баттат, Абдуллатиф ал Бадари, Абдуллоҳ Жабер, Мараба, Муҳаммад Солеҳ, Кантильяна (Шоди Шабан, 76), Тамер Сеям, Тамбуррини (Алексис Норамбуэна, 64), Муҳаммад Дарвиш, Пабло Браво (Водий, 82).
Огоҳлантиришлар: Кантильяна (5), Солеҳ (44), Баттат (59), Муҳаммад (75), Ашкар (90).
Четлатиш: Солеҳ (69).
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар