23:26 / 13.01.2019
3 380

Язгули Хожагелдиев: "Ўзбекистон терма жамоасини фақат табриклашим мумкин"

Язгули Хожагелдиев: "Ўзбекистон терма жамоасини фақат табриклашим мумкин"
Осиё Кубоги гуруҳ босқичи доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон - Уммон (4:0) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб рақиб жамоа бош мураббийи Язгули Хожагелдиев иштирок этди.

-Ўзбекистон терма жамоасидан шундай ўйин кутганмидингиз? Чунки жамоангизда қандайдир яхлитлик кўринмади?
-Мен фақат Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклашим мумкин.

-Жамоангиз Японияга қарши ёмон кўринмаганди. Бугун нима бўлди?
-Айнан шуни ўзим ҳам тушуна олмаяпман.

-Жамоангиз таркибида асосан бир клуб футболчилари тўп суради. Бунга сабаб нимада, ички биринчиликда рақобат йўқми?
-Жамоам таркибида фақат бир клуб футболчилари ўйнамайди. Битта клубдан фақат етти футболчи бор, ҳолос.

-Жамоангизда ҳамон имконият борми?
-Ҳа, биз ҳамон гуруҳдан чиқиш имкониятига эгамиз.

-Ўзбекистон терма жамоаси ҳимояда ўйнаши кутилганди, аммо ҳужумга ўтди. Рақибнинг ғалабасига шу сабаб бўлдими?
-Бу саволга жавоб беришни истамайман. No comment!

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Язгули Хожагелдиев: "Ўзбекистон терма жамоасини фақат табриклашим мумкин"