07:43 / 23.01.2019
2 933

Донбассдаги ихтилоф қурбонлари сони маълум қилинди

Донбассдаги ихтилоф қурбонлари сони маълум қилинди
2014 йил апрелдан 2018 йил декабригача давр мобайнида Донбассдаги ихтилоф давомида 12,8 мингдан 13 минггача одам ҳалок бўлган. Шундай рақамларни БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Киевдаги мониторинг комиссияси dpa ахборот агентлиги сўровига жавобан келтирди.

Таъкидланишича, қурбонлардан тахминан 3,3 минги фуқаролар, 4 минги украиналик ҳарбийлар, 5,5 минги ўз мустақиллигини эълон қилган республикалар – ЛХР ва ДХР тузилмалари жангчиларини ташкил қилади. Ихтилоф давомида 27-30 минг киши яраланган.

БМТ маълумотларига кўра, 2018 йил Донбассда 55 фуқаро ҳалок бўлган, 224 нафари яраланган.

2018 йил апрелда БМТ уруш бошлангандан бери 2,5 минг тинч аҳоли ҳалок бўлгани, 9 минги яраланганини маълум қилган. Бироқ Германия разведкасининг 2015 йилги маълумотларига кўра, 50 минг киши Украина шарқидаги тўқнашувлар қурбонига айланган.

Донбассдаги қуролли ихтилоф деярли 5 йилдан бери давом этмоқда. 2014 йил апрелда Украина ҳукумати давлат тўнтарувидан кейин Киевдан мустақиллигини эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикаларига қарши ҳарбий операцияни бошлаган. 2018 йил баҳорида операция формати ўзгартирилиб, унинг амалга оширилиши устидан назорат Украина қуролли кучларига ўтган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Донбассдаги ихтилоф қурбонлари сони маълум қилинди