20:07 / 24.01.2019
3 958

Осиё Кубогида илк маротаба VAR орқали гол бекор қилинди

Осиё Кубогида илк маротаба VAR орқали гол бекор қилинди
Осиё Кубогининг чоракфиналидан ўрин олган Вьетнам – Япония (0:0, давом этмоқда) ўйинида тарихий воқеа юз берди.

25-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни япониялик футболчи рақиб дарвозасига йўллаган эди. Бош ҳакам Муҳаммад Абдулла Ҳасан уни инобатга олиб, майдон марказини кўрсатди.

Бироқ, австралиялик Крис Беф бошчилигидаги ҳакамнинг видео-ёрдамчилари гол урилган вақтда қоида бузилгани ҳақида хабар беришди. Бош ҳакам такрорий лавҳани кўриб, япониялик футболчи боши билан зарба берганида, тўп унинг қўлига тегиб, йўналишини ўзгартириб, дарвозадан жой олганини аниқлади. Натижада, Муҳаммад Абдулла Ҳасан голни бекор қилди. Бу Осиё Кубоги тарихида илк марта юз берди.
[media=https://www.youtube.com/embed/AYIRqNTekh8]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё Кубогида илк маротаба VAR орқали гол бекор қилинди