06:00 / 29.01.2019
4 011

«Барселона» де Йонгни Неймарнинг афсусларга тўла хатларини кўрсатиб ўзига оғдирган

«Барселона» де Йонгни Неймарнинг афсусларга тўла хатларини кўрсатиб ўзига оғдирган
«Аякс» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг «Барселона» футболчисига айланди ва ёзда каталонлар сафига келиб қўшилади.
21 ёшли футболчида «Барса» ёки «ПСЖ»дан бирини танлаш имконияти бор эди. AS нашрининг маълумотларига кўра, футболчи учун ҳал қилувчи вазият Неймарнинг фикрлари бўлган.

Неймар аввалроқ «Барселона»да тўп сурган, ҳозирда эса парижликлар клубида фаолият юритади. Таъкидланишича, «Барселона» вакиллари де Йонгга Неймар «ПСЖ»га ўтганидан афсусда экани ҳақида ёзилган хатларни кўрсатишган.

Бразилиялик футболчи ижтимоий тармоқларда «Барселона» вакиллари ва футболчилари билан бир неча бор сухбат қурган. Унда футболчи Франция лигасининг савиясизлиги, об-ҳаво ва рақиб томонидан намойиш қилинадиган қўпол ўйинлардан нолиган.
Айнан мана шу хабарлар голландиялик футболчи «Барселона»ни танлашига асос бўлган.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» де Йонгни Неймарнинг афсусларга тўла хатларини кўрсатиб ўзига оғдирган