17:43 / 12.02.2019
3 354

Машарипов ва Бикмаевнинг суперголлари «Пахтакор»ни кейинги босқичга олиб чиқди

Машарипов ва Бикмаевнинг суперголлари «Пахтакор»ни кейинги босқичга олиб чиқди
Осиё Чемпионлар Лигасида 2-босқич саралаш ўйинларидан бири ўтказилади.
«Пахтакор» ўз майдонида Ироқнинг «Эйр Форс» клуби билан беллашади ва 2:1 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритди.

Ўйинда мезбонлар катта ташаббусга эга бўлса-да, мухлислар голни узоқ вақт кутишди. 76-дақиқада Жалолиддин Машарипов ўнг қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни қайчи услубида зарба бериб, тўрга жойлади.

84-дақиқада Марат Бикмаев жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни 2тага етказди. Бироқ, ироқликлар таслим бўлмадилар ва 87-дақиқада Аҳмад Ҳаммадий ҳам қайчи услубида зарба бериб, чиройли гол уришга эришди. Бу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди.

Энди «Пахтакор» ОЧЛ саралашининг плей-офф босқичида БААнинг «Ан-Наср» клуби билан ўйнайди. Беллашув 19 февраль куни сафарда ўтказилади. Ғолиб жамоа ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олади.

ОЧЛ 2-саралаш босқичи
Тошкент, «Пахтакор» стадиони, 15:00
Пахтакор (Ўзбекистон) – Эйр Форс (Ироқ) 2:1
Голлар:
Машарипов (76), Бикмаев (84) – Ҳаммадий (87)
«Пахтакор»: Қувватов, Сайфиев, Кримец (с), Аъзамов, Алижонов, Абдуллаев, Ҳамробеков, Машарипов, Черан, Яхшибоев, Бикмаев
Захира: Ҳамроев, Асқаров, Раҳматуллаев, Сергеев, Ҳамдамов, Абдураҳимов, Козак
«Эйр Форс»: Муҳаммад Кассид, Суад Нотиқ (С), Аҳмад Абдулридха, Самиҳ Саид, Заҳер Медани, Муҳаммад Қосим, Муҳаммад Али, Муайад Ажаан, Иброҳим Баеш, Эмад Моҳсин, Соломон Уильямс
Захира: Амжед Раҳим, Али Баҳжат, Ҳаммадий Аҳмад, Ҳуссайн Моҳсин, Али Юсуф, Мустафо Муҳаммад, Аҳмад Кадҳим

Ҳакамлар: Ким Хи Гон, Пак Сан Жун, Пак Кюн Ён, Ким Ву Сун (барчаси Жанубий Корея).
Ҳакамлар назоратчиси: Исмоил Аднан (Иордания).
Комиссар: Чуан Чин Фан (Хитой Тайпейи).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Машарипов ва Бикмаевнинг суперголлари «Пахтакор»ни кейинги босқичга олиб чиқди