Европа Лигаси мусобақасининг 1/16 финал босқичи илк баҳсидан ўрин олган «Фенербахче» – «Зенит» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Истамбулда кечган баҳсда майдон эгалари ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувнинг 21-дақиқасида Ислом Слимани Виктор Мозеснинг узатмасини голга айлантириб мезбонларни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида руслар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди, бироқ Роберт Мак пенальтидан унумли фойдалана олмади.
Шу тариқа, илк ўйинда туркларнинг қўли баланд келди. Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 21 февраль куни бўлиб ўтади.
Европа Лигаси
1/16 финал, илк ўйин
Фенербахче Туркия – Зенит Россия 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 21 Слимани.
Фенербахче – Текин, Чифтпынар, Калдырым, Исла, Шкртел, Жаилсон, Мозес (Потук, 84), Вальбуэна (Нойштедтер, 90), Топал, Элмаз (Айю, 72), Слимани.
Зенит – Лунев, Иванович, Набиуллин (Смольников, 61), Анюков, Ракицкий, Мак (Маркизио, 85), Барриос, Краневиттер, Эрнани, Дриусси (Азмун, 74), Дзюба.
Огоҳлантиришлар: Ракицкий (5), Исла (14), Чифтпынар (31), Анюков (40), Мак (68).
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда