
Ўзбекистон хоккей федерацияси раиси Бахтиёр Фозилов ҳамда раис ўринбосари Кирилл Матвеев кеча Москва шаҳрида Континентал хоккей лигаси раҳбари Дмитрий Чернишенко билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда қайта тикланаётган хоккейни ривожлантириш ва оммалаштириш масалаларини, шунингдек янги имкониятларни муҳокама қилишди. Унда «Ҳумо» кўптармоқли аренаси битганидан сўнг юртимизнинг турли ҳудудларида ҳам замонавий муз ареналари барпо этилиши ҳақида ҳам сўз борди.
Бундан ташқари, КХЛ учрашувларидан бирини пойтахтимизда ўтказиш бўйича дастлабки келишувга эришилди. Томонлар мазкур спорт турини юртимизда ривожлантириш бўйича Россия тажрибаси фойда беришига, бу орқали Ўзбекистон номи ҳам халқаро хоккей харитасида пайдо бўлишига ишонишларини қайд этиб ўтишди.
Манба: www.olympic.uz
Ўзбекистон ХоккейБахтиёр ФозиловКирилл МатвеевМосква ШаҳриКХЛ УчрашувиҲумо АренасиМуз АренасиСпорт ТуриХалқаро Хоккей Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар