Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичи илк баҳсидан ўрин олган «Атлетико» – «Ювентус» учрашуви ўз якунига етди. «Ванда Метрополитано» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Ўйин кескин курашлар остида бошланди ва биринчи бўлимда устунлик туринликлар томонида бўлди. Аммо танаффусдан сўнг мезбонлар вазиятни ўзгартиришди. Тайм ўрталарида Альваро Мората гол уришга эришди, бироқ видеотакрорлардан сўнг ушбу гол бекор қилинди.
78-дақиқада мадридликлар стандарт вазиятни голга айлантиришди, бурчак зарбасидан сўнг Хосе Хименес рақиб ҳимоясидаги тартибсизликдан унумли фойдаланиб ҳисобни очди.
Орадан кўп вақт ўтмай мезбонлар яна стандарт вазиятдан унумли фойдаланишди. Диего Годин жарима майдонига узатилган тўпни икинчи уринишда дарвозага жойлаб қўйди. Қолган вақтда меҳмонлар ҳарчанд уринишмасин ҳисобни қисқартира олишмади.
Шу тариқа, «Атлетико» жавоб ўйини олдидан ўзи учун жуда қулай ҳисобни қайд этди. Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 12 март куни бўлиб ўтади.
Чемпионлар лигаси
1/8 финал, илк ўйин
Атлетико Испания – Ювентус Италия 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 78 Хименес, 2:0 – 83 Годин.
Атлетико – Облак, Хименес, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Сауль, Парти (Лемар, 61), Родри Эрнандес, Коке (Корреа, 67), Гризманн, Диего Коста (Мората, 58).
Ювентус – Шченсни, Бонуччи, Алекс Сандро, Де Шильо, Кьеллини, Бентанкур, Пьянич (Джан, 73), Матюиди (Жоау Канселу, 84), Роналду, Дибала (Бернардески, 80), Манджукич.
Огоҳлантиришлар: Диего Коста (8), Парти (45), Алекс Сандро (55), Гризманн (89).
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?