21:37 / 23.02.2019
4 784

"Бёрнли" - "Тоттенхэм" учрашувида Ўзбекистон реклама қилинди (фото, видео)

"Бёрнли" - "Тоттенхэм" учрашувида Ўзбекистон реклама қилинди (фото, видео)
Қайд этиш керак, ушбу ўйин реклама шитларида Ўзбекистонга ташриф буюриш реклама қилинди.

Англия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган “Бернли” – “Тоттенхэм” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Дастлабки бўлимда меҳмонларда вазиятлар бўлганига қарамай, мезбон ҳимоя яхши ўйин кўрсатиб, ўз дарвозаларини даҳлсиз қолдира билдирдилар.

Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасига келиб эса мезбонлар ҳатто Вуднинг голи эвазига ҳисобда олдинга ўтиб олдилар.
Орадан 8 дақиқа ўтиб, жароҳатидан сўнг майдонга қайтган Кейн тўп киритиб, мувозанатни тиклади.
83-дақиқада Барнс ўз голи билан Льорисни иккинчи бор ранжитиб, “Бернли“ни яна етакчи келди. Финал ҳуштагига қадар 2:1 ҳисоби таблода сақланиб қолди.
Шу тариқа, “Тоттенхэм” сафарда кутилмаганда “Бернли”га ютқазиб қўйди.

Англия чемпионати, 27-тур
Бернли – Тоттенхэм 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар:
1:0 – 57 Вуд, 1:1 – 65 Кейн, 2:1 – 83 Барнс.
Бернли – Хитон, Ми, Бардсли, Тарковски, Тэйлор, Хендрик (Брэйди, 80), Корк, Вествуд, Вуд, Барнс, Макнил (Гудмундссон, 80).
Тоттенхэм – Льорис, Роуз, Вертонген, Фойт (Ламела, 76), Орье, Уинкс (Льоренте, 62), Сиссоко, Эриксен, Алдервейрелд, Кейн, Сон Хин Мин.
Огоҳлантиришлар: Льоренте (65), Фойт (69), Бардсли (72).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Бёрнли" - "Тоттенхэм" учрашувида Ўзбекистон реклама қилинди (фото, видео)