Ҳимоядаги жиддий йўқотиш: «Реал» Асенсионинг жароҳатидан сўнг 3 нафар номзодни танлади

Ҳимоядаги жиддий йўқотиш: «Реал» Асенсионинг жароҳатидан сўнг 3 нафар номзодни танлади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Марказий ҳимоячи Раул Асенсио жароҳат олгани сабабли, «Реал» клуби ҳимоя чизиғини кучайтириш учун уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда.
  • Мадрид гранди Хакобо Ramон, Нико Шлоттербек ва Алессандро Бастони номзодларини ўрганмоқда.
  • «Реал» раҳбарияти ўз тарбияланувчиси Хакобо Ramонга устувор вариант сифатида қараётган бўлса-да, футболчининг доимий ўйин амалиётини йўқотишни истамаслиги трансферга асосий тўсиқ бўлиши мумкин.

Мадриднинг «Реал» клуби кутилмаган муаммога дуч келди. Марказий ҳимоячи Рауль Асенсио жиддий жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққани сабабли «қироллик клуби» шошилинч равишда марказий ҳимоя чизиғини кучайтириш устида бош қотирмоқда.

Испаниянинг Fichajes нашри тарқатган хабарга кўра, мадридликлар селекция хизмати мудофаа маркази учун қисқа рўйхат шакллантирган бўлиб, ундан уч нафар таниқли ҳимоячи жой олган.

«Реал» шорт-листидаги 3 номзод: кимлар бор?

Мадрид гранди нишонида турган футболчилар:

  1. Хакобо Рамон («Комо») — асосий ва устувор вариант;

  2. Нико Шлоттербек («Боруссия Дортмунд»);

  3. Алессандро Бастони («Интер»).

Айни дамда «Реал» раҳбарияти энг маъқул ва қулай вариант сифатида ўз тарбияланувчиси Хакобо Рамонга эътибор қаратмоқда.

9 миллион евролик қайта сотиб олиш банди ва асосий тўсиқ

«Реал» Рамон бўйича трансферни анча қулай шартларда амалга ошириши мумкин:

  • Мадрид клуби 2025 йилнинг ёзида 20 ёшли ҳимоячини Италиянинг «Комо» жамоасига 2,5 миллион еврога сотган эди.

  • Битимга кўра, «Реал» футболчининг ҳуқуқларини 50 фоизини ўзида сақлаб қолган ва шартномага бир қатор қайтариб олиш бандларини киритган. Келаси ёзда мадридликлар уни 9 миллион евро эвазига қайтариб олиш имкониятига эга.

Бироқ трансферга асосий тўсиқ пул эмас, футболчининг шахсий хоҳиши бўлиши мумкин. Ҳозирда Хакобо Рамон «Комо» сафида мунтазам равишда бошланғич таркибда майдонга тушмоқда. Доимий ўйин амалиётини йўқотишни истамаётгани боис унинг Мадридга захирага қайтишга унчалик мойил эмаслиги айтилмоқда.

Маълумот ўрнида, Ла Лиганинг ортда қолган етти туридан сўнг «Реал» 15 очко билан турнир жадвалининг 4-поғонасида бормоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар