08:10 / 25.02.2019
3 697

«Реал» сафарда «Леванте»ни қийинчилик билан енгди

«Реал» сафарда «Леванте»ни қийинчилик билан енгди
Испания чемпионатининг 25-туридан ўрин олган «Леванте» – «Реал» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Сьюдад де Валенсия»да кечган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.
Учрашув кутилмаганда мезбонларнинг қатор ҳужумлари билан бошланди ва валенсияликлар номдор рақибларини анча қийнаб қўйишди. Бироқ биринчи бўлиб тўп киритиш мадридликларга насиб этди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди, ҳакам видеотакрорлардан сўнг шу қарорга келди. 11 метрлик жарима зарбасини Карим Бензема аниқ бажарди.
60-дақиқада ҳисоб тенглашди, Рохер Марти жарима майдонига узатиб берилган тўпга тўхтатмасдан зарба бериб дарвозани аниқ нишонга олди. 78-дақиқада яна мезбонлар зарарига пенальти белгиланди, уни Гарет Бэйл аниқ бажарди.

86-дақиқада «Реал» футболчилари бир киши кам бўлиб қолишди, Начо иккинчи сариқ карточкасини олиб майдондан четлатилди, орадан кўп ўтмай ҳакам мезбонларнинг захирага олинган футболчисига ҳам қизил карточка кўрсатди. Қолган дақиқаларда дарвозалар дахлсиз қолди.
Шу тариқа, «Реал» очколарини 48тага етказиб олган ҳолда учинчи ўринда бормоқда. «Леванте» (30) эса 13-поғонада қолди.

Ла Лига, 25-тур
Леванте – Реал Мадрид 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар:
0:1 – 43, пенальти Бензема, 1:1 – 60 Марти, 1:2 – 78, пенальти Бэйл.
Леванте – Фернандес, Кабако, Рубен Везу, Робер, Луна, Барди (Вукчевич, 89), Рочина (Дукуре, 60), Моралес, Кампанья, Саймон, Марти (Двамена, 73).
Реал Мадрид – Куртуа, Регилон, Карвахаль, Варан, Начо, Каземиро, Кроос (Вальверде, 69), Васкес, Модрич, Винисиус Жуниор (Асенсио, 83), Бензема (Бэйл, 74).

Огоҳлантиришлар: Марти (25), Начо (28), Рочина (57), Васкес (68), Педро Лопес (82), Луна (84).
Четлатишлар: Начо (86), Рочина (88).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» сафарда «Леванте»ни қийинчилик билан енгди