22:38 / 27.02.2019
3 838

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги муддати маълум бўлди

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги муддати маълум бўлди
Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (7-0, 6 КО) апрель ойида ўзининг саккизинчи жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Шаҳрам Ғиёсов 26 апрель куни Калифорния штатининг Инглвуд шаҳрида жойлашган машҳур казино маркази Форум саройида рингга кўтарилади. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас.

Эътиборли томони, мазкур бокс оқшомининг марказий жангида иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасининг WBA чемпионлик камари соҳиби америкалик Даниэл Роман (26-2-1, 10 КО) ва IBF камари эгаси австралиялик Теренс Доэни (21-0, 15 КО) камарларни бирлаштирувчи жангда иштирок этади.

Инглвудда бўлиб ўтадиган мазкур бокс оқшоми Matchroom Boxing промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Ҳирн ва Thompson Boxing Promotions компанияси раҳбари Кен Томпсон томонидан ташкил қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта Шаҳрам Ғиёсов 23 февраль (Тошкент вақти билан 24 февраль) куни Мексикада маҳаллий боксчи Эдгар Пуэртани (25-12-1, 19 КО) бешинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги муддати маълум бўлди