09:11 / 07.03.2019
3 428

ЕЧЛ 1/8 финал. "Порту" "Рома"ни таслим этди ва чорак финалга йўл олди (видео)

ЕЧЛ 1/8 финал. "Порту" "Рома"ни таслим этди ва чорак финалга йўл олди (видео)
Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Порту» – «Рома» учрашуви ўз якунига етди. «Драгау» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар ғалабани қўлга киритишди.

Ўйин муросасиз ва кескин курашлар билан бошланди. Айниқса мезбонларнинг ҳужумлари жуда хавфли тус олди. Кетма-кет ҳужумлар 26-дақиқага келиб ўз самарасини берди

37-дақиқада римликлар мувозанатни тиклашди, Даниели Де Росси пенальтини аниқ амалга оширди.
Иккинчи бўлим ҳам португалларинг фаоллигида бошланди, 53-дақиқада Мусса Марега мезбонларнинг иккинчи голини урди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар даҳлсиз қолди. Икки ўйин натижасига кўра қўшимча дақиқалар белгиланди.

Овер таймлар ҳам жуда қизғин курашларга бой бўлди, сўнгги бўлимда Алессандро Флоренци ўз жарима майдони ичида рақиб футболчисини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Видеотакрорлардан сўнг пенальти белгиланди ва уни Алекс Теллес аниқ бажариб, мезбонларни кейинги босқичга олиб чиқди.

Шу тариқа, «Порту» чорак финалга йўл олди, «Рома» эса ўз юришини тўхтатди.

Чемпионлар лигаси
1/8 финал, жавоб баҳси
Порту Португалия – Рома Италия 3:1 (1:1, 1:0, 0:0, 1:0)
Голлар:
1:0 – 26 Соарес, 1:1 – 37, пенальти де Росси, 2:1 – 52 Марега, 3:1 – 117, пенальти Теллес.
Порту – Касильяс, Фелипе, Теллес, Эдер Милитао (Макси Перейра, 103), Пепе, Отавио (Эрнани, 94), Эррера, Корона (Браими, 69), Данилу Перейра, Марега, Соарес (Фернандо, 78).
Рома – Ольсен, Манолас, Жезус, Коларов, Маркано (Кристанте, 76), Дзаньоло, Нзонзи, Перотти, де Росси (Пеллегрини, 45; Шик, 96), Карсдорп (Флоренци, 55), Жеко.
Огоҳлантиришлар: Дзаньоло (15), Эррера (18), Данилу Перейра (45), Карсдорп (55), Пепе (58), Жеко (58), Пеллегрини (81), Флоренци (116).
Илк ўйин – 1:2

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ 1/8 финал. "Порту" "Рома"ни таслим этди ва чорак финалга йўл олди (видео)