16:12 / 14.03.2019
4 523

Ўзбекистон миллий термасининг «China Cup»да қатнашадиган таркиби (фото)

Ўзбекистон миллий термасининг «China Cup»да қатнашадиган таркиби (фото)
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер 21-25 март кунлари Хитойнинг Наннинг шаҳри мезбонлик қиладиган «China Cup» мусобақасига жалб этилган футболчилар рўйхатини маълум қилди. Бу ҳақда Tribuna.uz нашри хабар бермоқда.

Дарвозабонлар:
Акбар Тўраев
Санжар Қувватов
Жавоҳир Илёсов

Ҳимоячилар:
Егорь Кримец
Анзур Исмоилов
Достонбек Турсунов
Ислом Тўхтахўжаев
Олег Зотеев
Фаррух Сайфиев
Акмал Шораҳмедов
Даврон Ҳошимов

Яримҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков
Одил Аҳмедов
Отабек Шукуров
Жалолиддин Машарипов
Сардор Мирзаев
Достонбек Ҳамдамов
Жавоҳир Сидиқов
Икром Алибоев

Ҳужумчилар:
Марат Бикмаев
Темурхўжа Абдухолиқов
Элдор Шомуродов

Мусобақа ташкилотчиларининг қарорига асосан, Ўзбекистон ярим финални 22 март куни Уругвай терма жамоасига қарши ўтказади. Ундан бир кун олдин мезбон Хитой термаси Таиланд билан куч синашади.

Учинчи ўрин учун баҳс ва финал учрашуви 25 март куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, «China Cup» мусобақаси икки йилдан бери ўтказиб келинмоқда. 2017 йилги мусобақада Чили, Исландия, Хорватия ва Хитой қатнашган бўлиб, унда Чили ғолиб чиққан. 2018 йилда эса Уругвай, Уэльс, Чехия ва Хитой иштирок этган кубокда Уругвайнинг қўли баланд келган. Аввалги ҳар икки турнир ҳам Наннингда бўлиб ўтганди.

Аввалроқ Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Оскар Табарес томонидан Наннингдаги турнирга чақирилган футболчилар рўйхати маълум бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон миллий термасининг «China Cup»да қатнашадиган таркиби (фото)