date
views 3 094

Моуриньо ЕЧЛ финалига қайси жамоалар чиқишини тахмин қилди

Моуриньо ЕЧЛ финалига қайси жамоалар чиқишини тахмин қилди
Португалиялик машҳур мутахассис Жозе Моуриньо Чемпионлар лигасининг бу мавсумида ҳал қилувчи баҳсга "Барселона" ва "Ювентус" жамоалари етиб боришини тахмин қилди.

“Барселона” ва “Ювентус” Чемпионлар лигаси финалида иштирок этиш учун энг зўр номзодлар деб ўйлайман. Бироқ, инглиз клублари ҳақида ҳам унутмаслик лозим. Бироқ, мен финалга юқоридаги икки жамоа чиқишига ишонаман. Чунки, улар таркибида дунёнинг энг зўр футболчилари тўп суришмоқда”, - дейди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ чорак финалида "Ювентус" "Аякс"га қарши, "Барселона" эса "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс олиб боради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуриньо ЕЧЛ финалига қайси жамоалар чиқишини тахмин қилди