Отабек Шукуровга жароҳат етказган футболчи клуби томонидан жазоланди

  • 28 март 2019, 07:15
  • 845
  • Спорт
  • Отабек Шукуровга жароҳат етказган футболчи клуби томонидан жазоланди
    Хитой терма жамоаси ва "Гуанжоу Эвергранд" ярим ҳимоячиси Веи Шихао клуби томонидан жазоланди.
    Хитойлик футболчи Ўзбекистон терма жамоасига қарши China Cup-2019 турнирининг 3-ўрин учун баҳсида ярим ҳимоячи Отабек Шукуровга жиддий жароҳат етказган эди.
    [center][/center]
    Веи Шихаонинг трансфер ҳуқуқига эгалик қилувчи "Гуанжоу Эвергранд" футболчини Ўзбекистонга қарши баҳсдаги иши учун жазолашга қарор қилди. 23 ёшли ярим ҳимоячи бир ой давомида "Гуанжоу" учрашувларида майдонга туша олмайди. Бундан ташқари, клуб футболчининг ҳаракатини тўлиқ ўрганиб чиқади ва уни бир умрга клубдан четлатиши ҳам мумкин.

    Хитой - Ўзбекистон учрашувидан (0:1) сўнг футболчи Отабек Шукуровни кўргани келган ва ҳамюртимиздан кечирим сўраган эди. Аммо клуб Веи Шихао кечирим сўраш кам деб ҳисоблади ва унга жиддий жазо беришга қарор қилди.

    » » Отабек Шукуровга жароҳат етказган футболчи клуби томонидан жазоланди