08:32 / 04.04.2019
2 254

Иқболжон Холдоров: "Янги вазнда ўзимни яхши ҳис қиляпман"

Иқболжон Холдоров: "Янги вазнда ўзимни яхши ҳис қиляпман"
Бокудаги "Буюк ипак йўли" турнирида олтин медалга сазовор бўлган боксчимиз Иқболжон Холдоров ортда қолган мусобақа ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мусобақа давомида тўртта жанг ўтказдим. Рақибларим ўзига яраша истеъдодли, кучли рақиблар эди. Тўғриси, бундай кучли боксчиларга қарши жанг қиламан деб ўйламагандим. Вазн тоифамни ўзгартирганман. Бу янги вазндаги дастлабки мусобақам эди. Шукр, барчаси ўйлаганимдек бўлди. Насиб қилса, олдинда турган катта-катта мусобақаларда ҳам юртимизга олтин медаль билан қайтишга ҳаракат қиламан. Турнирдаги энг кучли рақибим сифатида қозоғистонлик ва россиялик боксчиларни кўрсатган бўлардим.

Эски вазнга қайтиш? Олдиндан бирор гап айта олмайман. Барчасини вақт кўрсатади. Аммо, ҳозирда -69 кг вазн тоифасида ўзимни яхши ҳис қиляпман", - деди Иқболжон Холдоров.

Манба: Оlamsport.com

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Иқболжон Холдоров: "Янги вазнда ўзимни яхши ҳис қиляпман"