20:20 / 04.04.2019
3 187

Одил Аҳмедов: "Арсенал" ва "Ницца"дан таклиф бўлгани рост

Одил Аҳмедов: "Арсенал" ва "Ницца"дан таклиф бўлгани рост
Ўзбекистон терма жамоаси сардори ва “Шанхай СИПГ” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Россия чемпионатида тўп сураётган пайтда Европадан таклифлар бўлганини тасдиқлади.

— Хитойга кетишингиздан олдин Европадан, хусусан Франция чемпионатидан таклиф бўлгани ҳақида хабарлар чиққанди. Шу тўғрими?
—Ҳа, тўғри. “Ницца”га ўтиш варианти бор эди. Аммо “Шанхай” билдирган таклиф, мени ҳам, ўша пайтдаги клубим – “Краснодар”ни ҳам тўла қониқтирганди. Шу сабаб, Хитойга кетишга қарор қилгандим.

— “Анжи”да тўп сураётган пайтингизда Лондоннинг “Арсенал” жамоасидан таклиф бўлгани ҳақида миш-мишлар юрарди. Бу ҳақиқатга қанчалар яқин?
— Ҳа, шунақаси бўлганди. “Анжи”га таклиф келиб тушган, аммо ўша пайтда махачқалъаликлар клуби катта лойиҳа эди ва олдига жуда катта мақсадларни қўйганди. Менга клубнинг муҳим футболчиси сифатида қарарашар эди, - дейди Аҳмедов “Известия” нашрига берган интервьюсида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Одил Аҳмедов: "Арсенал" ва "Ницца"дан таклиф бўлгани рост