
“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг ёзда “Реал”га ўтии борасида тарқалган хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
“Погбанинг “Реал”га ўтиши ҳақидаги хабарлар? Балким бу ОАВ орқали амалга оширилаётган қандайдир кампаниядир, биз буни билмаймиз. Аммо, Поль билан бўладиган суҳбатларимизда у жамоадаги ҳолатидан ижобий фикрда ва кетиш ҳақида гапирмаяпти. Погбанинг бор эътибори МЮда ва у бор кучи билан ўйнамоқда”, - дейди норвегиялик мутахассис. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар