
Мисрда бўлиб ўтадиган Африка Кубоги мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Африка футбол конфедерациясининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.

Фото: Twitter/@CAF_Online
Мусобақа мезбони бўлмиш Миср терма жамоаси «А» гуруҳида Конго ДР, Уганда, Зимбабве термаларига қарши майдонга тушади.
Мусобақани Миср ҳамда Зимбабве терма жамолари қарама-қаршилиги учрашуви очиб беради. Мазкур ўйин жорий йилнинг 21 июнь куни бўлиб ўтади.
«А» гуруҳи: Миср, Конго ДР, Уганда, Зимбабве
«B» гуруҳи: Нигерия, Гвинея, Мадагаскар, Бурунди
«C» гуруҳи: Сенегал, Жазоир, Кения, Танзания
«D» гуруҳи: Марокаш, Кот-д’Ивуар, ЖАР, Намибия
«E» гуруҳи: Тунис, Мали, Мавритания, Ангола
«F» гуруҳи: Камерун, Гана, Бенин, Гвинея-Бисау.
Эслатиб ўтамиз, Африка Миллатлар Кубоги 2019 йилнинг 21 июнидан 19 июлига қадар бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар