Муроджон Аҳмадалиев собиқ чемпионга қарши рингга чиқади

  • 15 апрель 2019, 19:38
  • 487
  • Спорт
  • Муроджон Аҳмадалиев собиқ чемпионга қарши рингга чиқади
    Фото: gosport.uz
    Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев (5 та ғалаба, 4 та нокаут) 19 апрель куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport хабар бермоқда.

    Аввалроқ Муроджон 26 апрель куни навбатдаги жанги учун рингга кўтарилиши маълум қилинганди. Бироқ боксчининг промоутерлари бироз олдинроқ муддатда жанг ўтказиш бўйича келишувга эришган.

    Келишувга кўра, 19 апрель куни Аҳмадалиев биринчи ярим енгил (-53,42 кг) вазн тоифасида NABF йўналиши чемпиони, энг нуфузли йўналиш WBC жаҳон чемпионлиги учун жанг ўтказган мексикалик Карлос Карлсонга (23 та ғалаба, 14 та нокаут, 5 та мағлубият) қарши рингга чиқади.

    Маълумот учун, Карлсон 2017 йилда WBC чемпионлик камари учун жангда япониялик Шинсуке Яманакага имкониятни бой бериб қўйганди.

    » » Муроджон Аҳмадалиев собиқ чемпионга қарши рингга чиқади