
Жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони Иқболжон Холдоров (-69 кг) "Санкт-Петербург губернатори кубоги" доирасидаги илк жангини якунлади.
Мазкур жангда боксчимизга қозоғистонлик Дулет Бекбаулов рақиблик қилди. Холдоров жангни жуда яхши ўтказди ва якунда ҳакамлар бир овоздан боксчимизнинг 30:27 ҳисобидаги ғалабасини қайд этишди. Якуний ҳисоб - 5:0.
Аввалроқ, Абдумалик Халаков (-56 кг) дастлабки жангида мезбон рақибини мағлуб этганди.
Манба: olamsport.com «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар