Бу сакраш билан кўпчиликни қизиқтирган саволга жавоб берилди (видео)

  • 14 май 2019, 13:15
  • 1 069
  • Спорт
  • Бу сакраш билан кўпчиликни қизиқтирган саволга жавоб берилди (видео)
    Америкалик енгил атлетикачи Инфинит Таккер 400 метрга тўсиқлар оша югуриш мусобақаси (Фейетвилл, АҚШ)да ноодатий финиши билан ҳаммани лол қолдирди.

    Қарийб бутун масофани ҳаммадан олдин босиб ўтган Таккер сўнгги метрларда яқин таъқибчиси Роберт Грантни олдинга ўтказиб юборишига сал қолди ва у «супермен сайраши»ни амалга оширишга қарор қилди. Ва у ғолиб!

    Қоидалар бу усулни тақиқламаса-да, жароҳат олиш хавфи юқорилиги учун унча-мунча спортчининг юраги бунга дов бермайди. Эътибор берган бўлсангиз, аксарият спортчилар марра чизиғини олдинга энгашган ҳолда босиб ўтишади, чунки финишда гавда ёки елка ҳам ҳисобга олинади.

    Шунақа, Таккер қоидани бузмади, бироқ унинг қилиғи Грантга ёқмагани тайин.

    Фикрлар

    » » Бу сакраш билан кўпчиликни қизиқтирган саволга жавоб берилди (видео)