
Кеча Осиё Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичининг сўнгги тур ўйинлари ўтказилди.
«Пахтакор» сафарда Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳлий» клуби билан беллашди. Тошкентликларни бу баҳсда дуранг натижа ҳам қониқтирар эди. Бироқ, «Пахтакор» 1:2 ҳисобида ютқазди.
69-дақиқада Умар Ас-Сома мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ, ўйин якунланишига 2 дақиқа қолганида Сергеев жавоб голини урди. Бу натижа «Пахтакор»ни тўлиқ қониқтирарди. Аммо ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Ғариб «Ал-Аҳлий»га ғалаба келтирган голни урди.
Натижада, Қатарнинг «Ас-Садд» клуби 1-ўрин, «Ал-Аҳлий» 2-ўрин билан плей-оффга чиқди. «Пахтакор» 3-ўрин билан гуруҳда қолиб кетди.
ОЧЛ, D гуруҳи, 6-тур
Персеполис (Эрон) - Ас-Садд (Қатар) 2:0
Голлар: Туробий (16), Алипур (67)
Ал-Аҳлий (Саудия Арабистони) – Пахтакор (Ўзбекистон) 2:1
Гол: Ас-Сома (69), Ғариб (90+2) – Сергеев (88)
Ал-Аҳлий: Муҳаммад Увайс, Муҳаммад Фозил, Пауло Диас, Абдуллоҳ Тармин, Абдулбосит Ҳиндий, Адерлан Сантос, Юсуф Ҳарбий, Салмон Мувашар, Абдулфаттоҳ Асирий, Хорхе Семедо, Умар Ас-Сома (с)
Захира: Босим Солиҳ, Тайсир Жасим, Нуҳ Иброҳим, Айман Алҳулайф, Абдулраҳмон Ғариб, Ҳани Исмоил, Умар Сирож
Пахтакор: Қувватов, Сайфиев, Кримец (с), Аъзамов, Алижонов, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Машарипов, Черан, Ҳамдамов, Бикмаев
Захира: Суюнов, Комилов, Аҳмадов, Сергеев, Козак, Синдаров, Симич.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар