14:11 / 21.05.2019
2 472

ОЧЛ плей-оффига чиқиш Ўзбекистон клублари учун уддалаб бўлмас вазифага айланмоқда

ОЧЛ плей-оффига чиқиш Ўзбекистон клублари учун уддалаб бўлмас вазифага айланмоқда
Душанба куни «Пахтакор» ОЧЛ гуруҳ босқичининг 6-тури доирасида «Ал-Аҳли» меҳмони бўлиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради ва гуруҳда учинчи ўринни банд этди.

Бунга қадар, 5-турдан кейин «Локомотив» плей-офф йўлланмасини бой берганди. «Темирйўлчилар» бугун Қатарнинг «Ар-Райян» клубини қабул қилишади.

Шу тариқа, Осиё Чемпионлар лигасининг қаторасига 3-мавсумида Ўзбекистондан бирорта ҳам клуб плей-оффда қатнашмайдиган бўлди. Охирги марта 2016 йилда «Локомотив» чорак финалга қадар етиб борганди.

Умуман, ОЧЛда гуруҳдан чиқиш Ўзбекистон клублари учун тобора уддалаб бўлмас вазифага айланиб бормоқда. 2009-2010 йилларда Ўзбекистоннинг 2тадан клуби («Бунёдкор» ва «Пахтакор») плей-оффда қатнашган бўлса, 2011-2014 йилларда фақат 1та ўзбек жамоаси («Бунёдкор») гуруҳдан чиқа олди. 2015 йилдан кейинги даврда эса, яъни охирги 5 мавсумдан 4тасида ўзбек клублари гуруҳда қолиб кетди.

Сўнгги уч мавсумда Ўзбекистон клублари ОЧЛ гуруҳ босқичида жами 35та ўйин ўтказиб, уларда 10та ғалаба, 7та дуранг ва 18та мағлубият қайд этди. Тўплар нисбати 43-57ни ташкил этмоқда. Бу бир ўйинда ўртача 1,2тадан гол урилгани, 1,6тадан гол ўтказиб юборилганини билдиради.

Охирги уч йилда фақат бир клуб – «Локомотив» фақат бир марта турнирни ижобий тўплар нисбати билан якунлади. 2018 йилда «Локо»да бу кўрсаткич +4 бўлганди. Қолган 6та ҳолатдан 4тасида ўзбек жамоаларининг ўтказиб юборган голлари сони урган голларидан кўпроқ бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛ плей-оффига чиқиш Ўзбекистон клублари учун уддалаб бўлмас вазифага айланмоқда