date

Спорт маъмурий суди ҳам «Реал» Кубокдан четлатилганини тасдиқлади. Энди навбат фуқаролик судигами?

Спорт маъмурий суди ҳам «Реал» Кубокдан четлатилганини тасдиқлади. Энди навбат фуқаролик судигами?

Спорт ишлари бўйича маъмурий суд Мадриднинг "Реал" клуби Испания Кубогидан четлатилгани бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.

Йиғилишда "Реал" мусобақадан асосли равишда четлатилгани тасдиқланди. Эслатиб ўтамиз, Испания футбол федерацияси мусобақаларни ўтказиш ва апелляция қўмитаси томонидан мадридликлар Испания Кубогидан четлатилгач, "Реал" раҳбарияти спорт ишлари бўйича маъмурий судга шикоят қилган эди. Аммо "Қироллик клуби" талаби яна инкор этилди. Энди "Реал" клуби фуқаролик судига бу борада мурожаат этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Мадриднинг "Реал" клуби "Кадис"га қарши кечган (3:1) учрашувда дисквалификация қилинган Денис Черишевни майдонга туширгани туфайли Испания Кубогидан четлатилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Спорт маъмурий суди ҳам «Реал» Кубокдан четлатилганини тасдиқлади. Энди навбат фуқаролик судигами?