20:13 / 25.05.2019
3 117

Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди

Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 10-дақиқасида Аюбхон Нўъмоновинг узатган тўпини Абдул Азиз Юсупов дарвозага йўллаб ҳисобни очди - 1:0. Баҳснинг 18-дақиқасида Ғофуровнинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

Учрашувнинг 23-дақиқасида Қувондиқ Рўзиев - Суҳроб Бердиев комбинацияси ажойиб гол билан тугади - 1:1.

Ўйиннинг 86-дақиқасида бош ҳакам меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Бу вазиятда тўп "Қўқон-1912" ҳимоячисининг қўлига теккан деб топилди. Дарко Станоевич пенальтидан гол урди - 2:1.

Шу тариқа ўйинда "Сурхон" жамоаси "Қўқон-1912" клуб устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Сурхон" — "Қўқон-1912" 2:1
Голлар:
Абдул Азиз Юсупов 10, - 1:0 (Аюбхон Нўъмонов). Суҳроб Бердиев 23, - 1:1 (Қувондиқ Рўзиев). Дарко Станоевич 87 пенальти, - 2:1.

"Сурхон": 1.Асилбек Амонов, 2.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 5.Аюбхон Нўъмонов (8.Шерзод Каримов, 68), 6.Раҳматулло Бердимуродов, 10.Шавкат Саломов, 13.Абдул Азиз Юсупов (91.Шерзод Ҳакимов, 69), 14.Аброр Исмоилов, 19.Владимир Бубанья, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 21.Аъзам Алиев, 44.Дарко Станоевич.
Захира: 22.Сардор Қобулжонов, 4.Нажмиддин Нормуродов, 7.Равшан Хурсанов, 15.Азамат Алланиёзов, 28.Убайдулло Халиқулов, 38.Аббосбек Махсталиев, 70.Суҳроб Неъматов.

"Қўқон-1912": 1 Ислом Абдуллаев, 7.Жамшид Ҳасанов (8.Муҳаммаданас Ҳасанов, 72), 10.Қувондиқ Рўзиев, 15.Ойбек Рустамов, 16.Жасур Ҳасанов, 19.Суҳроб Бердиев, 20.Иқбол Маликжонов, 21.Тимур Усмонов (13.Жавоҳир Эсонқулов, 65), 23.Александр Мерзляков, 65.Марко Милич, 70.Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 25.Сарвар Каримов, 11.Тимур Ҳакимов, 14.Аваз Маматхўжаев, 17.Бехруз Садиллоев, 27.Жасур Ёқубов.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди