Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифаси вакили Исроил Мадримов (2 та ғалаба, 2 та нокаут) 8 июнь куни ўзининг учинчи жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Мазкур жанг Нью-Йоркдаги машҳур Madison Square Garden аренасида бўлиб ўтади. Ҳозирча унинг рақиби номаълум. Исроил шу куни ўзининг WBA Intercontinental чемпионлик камарини ҳимоя қилади.
Мазкур бокс оқшомининг марказий жангида қозоғистонлик афсонавий боксчи, 4 та йўналиш бўйича собиқ жаҳон чемпиони Геннадий Головкин (38 та ғалаба, 1 та дуранг, 1 та мағлубият, 34 та нокаут) рингга чиқади. Головкин шу куни канадалик Стив Роллсга (19 та ғалаба, 10 та нокаут) қарши рингга чиқади. Жанг DAZN интернет-платформаси орқали трансляция қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов профессионал боксда сўнгги марта 9 март куни венесуэлалик Франк Рохасга қарши рингга чиқиб, рақибини нокаутга учратганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди