Футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасининг 2018/2019 йилги мавсуми финал учрашуви 1 июнь, шанба куни Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. Ғолиблик учун Англиянинг «Ливерпуль» ва «Тоттенҳэм» жамоалари ўзаро кураш олиб боради.
Финал олдидан Repost нашри ўзбекистонлик амалдорлар ўртасида сўров ўтказди. Унда, жумладан, Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродов, Ёшлар Иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев, АКТ вазири биринчи ўринбосари Олимжон Умаров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ҳам қатнашган.
Отабек Муродов, бош прокурор: «Футболни жуда яхши кўраман, лекин мусобақани кузатиб боришга амалда имкон бўлмаяпти. Шанба куни бўладиган ўйинни кўришга ҳаракат қиламан, албатта. ‘Ливерпуль’га мухлислик қиламан, чунки бу катта тажриба ва нуфузга эга кучли жамоа».
Қаҳрамон Қуронбоев, Ёшлар Иттифоқи раиси: «Менинг тахминим — ‘Ливерпуль’ 3:1 ҳисобида ғалаба қозонади. Агар ўйин куни Тошкентда бўлсам, финални албатта томоша қиламан».
Расул Кушербаев, депутат: «‘Ливерпуль’га мухлислик қиламан. Кўп йиллардан бери ушбу жамоа ўйинларини кузатиб келаман. Клубнинг барча футболчилари орасида Муҳаммад Салоҳни энг яхшиси, деб ҳисоблайман».
Олимжон Умаров, АКТ вазири биринчи ўринбосари: «15 ёшимдан бери ‘Ливерпуль’га мухлислик қиламан, шу боис финалда ҳам айнан уларга мухлислик қиламан». “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди