15:30 / 18.06.2019
3 053

«Барселона» Неймарни битта шарт билан қайтариши мумкин

«Барселона» Неймарни битта шарт билан қайтариши мумкин
Фото: Sky Sports
«Барселона» ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг жамоага қайтариш имкониятини кўриб чиқишга тайёр.

El Chiringuito’нинг хабар беришича, Каталония клуби футболчининг 2017 йилнинг ёзида жамоадан можароли тарзда кетганлиги сабаб омма олдида кечирим сўрашини талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Неймарни каталонияликлардан 222 миллион евро эвазига сотиб олганди. Маълум бўлишича, футболчи, унинг отаси ҳамда агенти Неймар да Силва «Барселона»дан бонус маблағ олиш мақсадида трансфер вақтини чўзган.

Аввалроқ ПСЖ бразилияликни сотишга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Неймар 2018/19 йилги мавсум Франция чемпионатида 17 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ҳамда 8 та голли узатма берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» Неймарни битта шарт билан қайтариши мумкин