06:34 / 21.06.2019
3 163

ОАВ: «Реал» Неймар учун таклиф жўнатди

ОАВ: «Реал» Неймар учун таклиф жўнатди
«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар ҳамон «Реал»нинг ҳам диққат марказида бўлиб турибди.

AS нашри хабар беришича, Мадрид клуби 27 ёшли бразилиялик ҳужумчи учун 130 млн евро ва ўз футболчиларидан Хамес Родригес ёки Гарет Бэйлдан бирини беришга тайёр.

Mundo Deportivo нашри маълумотига кўра, «Қироллик клуби»да Неймарга йилига 30 миллион евро миқдорида маош тўланиши мумкин. «Реал» президенти Флорентино Переснинг ҳисоблашича, бу футболчи клубга майдонда ҳам, маркетинг томондан ҳам катта фойда келтириши мумкин.

Бундан аввалги хабарларда Неймарнинг агенти уни Испанияга қайтариш устида иш бошлагани айтилган эди. Шунингдек, футболчининг ўзи «ПСЖ» раҳбариятига «Барселона»га қайтмоқчи эканини айтгани ҳам маълум қилинган.

«Барселона» Неймарни қайтариш учун «ПСЖ»га бир неча футболчисини беришга тайёр.

Le Parisien газетаси Париж клуби Неймар учун 300 млн евро нарх белгилагани ҳақида хабар тарқатган.

Якунланган мавсумда Неймар парижликлар клуби сафида 28 ўйинда майдонга тушди ва 23 гол уриб, 13 голга узатма берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОАВ: «Реал» Неймар учун таклиф жўнатди