
“Бавария” жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски Англиянинг қатор топ жамоаларида жиддий қизиқиш уйғотмоқда.
The Independent нашрига асосланиб Kun.uz сайти ёзишича, 27 ёшли футболчига “Челси”, “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
Таъкидланишича, Левандовскининг ўзи “Бавария”дан кетишга тайёр, негаки янги марраларни кўзламоқда, янги натижаларга эришмоқчи.
Футболчининг нархи 70 млн фунт стерлингни ташкил қилиши мумкин.
Англия жамоаларидан ташқари, унга “Реал”, “Барселона” ва “ПСЖ” даъвогарлик қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар