14:54 / 04.07.2019
2 658

Фрэнк Лэмпард «Челси» бош мураббийи этиб тайинланди

Фрэнк Лэмпард «Челси» бош мураббийи этиб тайинланди
«Челси» собиқ яримҳимоячиси Фрэнк Лэмпардни бош мураббий лавозимига тасдиқлади. Клуб расмий сайтига кўра, 41 ёшли мураббий билан 3 йиллик шартнома имзоланган.

«Челси»га бош мураббий бўлиб қайтиш – мен учун чексиз шараф. Бу клуб ва у билан бирга босиб ўтган йўлимизни қанчалик эъзозлашимни барча билади.

Бор диққат-эътиборим ишга, янги мавсум тайёргарлигига қаратилган. Бу ерга астойдил меҳнат қилиш ва клубга муваффақият келтириш учун келдим. Иш бошлашни сабрсизлик билан кутяпман», – деган Лэмпарднинг сўзларини келтирди «Челси» матбуот хизмати.

Инглиз матбуотидаги хабарларга қараганда, Лэмпард янги лавозимида йилига 4,5 млн евро маош олади. «Кўклар», шунингдек, худди шунча миқдорда «Дерби Каунти»га компенсация пули тўлайди.

Маълумот учун, Фрэнк мураббийлик фаолиятини 2018 йил май ойи охирида бошлаган эди. Унинг дебют мавсумида «Дерби Каунти» Чемпионшипда 6-ўринни олиб, АПЛга чиқиш плей-оффи финалида «Астон Вилла»га ютқазди (1:2).

Эслатиб ўтамиз, Лэмпард 2001-2014 йилларда «Челси»да ўйнаган ва 13та соврин эгасига айланган. У 211та гол билан «аристократлар» тарихидаги энг яхши тўпурар саналади.

Европа лигасининг амалдаги ғолиби, АПЛда бронза медали соҳиби «Челси» бир йиллик танаффусдан сўнг Чемпионлар лигасига қайтган.

«Кўклар» мавсумни 11 август куни «Манчестер Юнайтед»га қарши АПЛ 1-тур ўйини билан бошлайди. «Олд Траффорд»даги учрашувдан 3 кун ўтиб, 14 августда Лэмпард жамоаси «Ливерпуль»га қарши Европа Суперкубоги учун майдонга чиқади. Ўйин Истанбулдаги «Vodafone Park»да бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фрэнк Лэмпард «Челси» бош мураббийи этиб тайинланди