date
views 5 918

«Валенсия» ўз майдонида «Реал»ни мағлубиятга учратди

«Валенсия» ўз майдонида «Реал»ни мағлубиятга учратди

Испания чемпионатининг 17-туридан ўрин олган "Валенсия" ҳамда "Реал" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда
Uff.uz.

Унда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди.

Аввалига Криштиану Роналду 14-дақиқада пеналтидан гол уриб, жамоасини олдинги олиб чиқди. Кейин эса, "Реал" ўз дарвозасидан иккита гол ўтказиб юборди. Барраган ва Отамендилар "Валенсия"нинг муҳим голларига муаллифлик қилишди.

Шу тариқа "Реал" чемпионатдаги учинчи мағулбиятини қабул қилиб олди.

Испания чемпионати, 17-тур
Валенсия – Реал Мадрид 2:1

Голлар: 0:1 – 14, пенальти Роналду, 1:1 – 52 Барраган, 2:1 – 65 Отаменди.
Валенсия: – Алвес, Барраган (Фегули, 73), Мустафи, Отаменди, Орбан, Перес, Парехо, Гомеш, Пьятти (Гайя, 23), Негредо (Родриго, 80), Алькасер.
Реал Мадрид: – Касильяс, Рамос, Карвахаль, Пепе, Марсело, Иско, Хамес (Хедира, 71), Бэйл (Хесе, 71), Кроос, Бензема (Эрнандес, 80), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Рамос (15), Гайя (23), Перес (29), Мустафи (33), Иско (39), Алькасер (42), Парехо (43), Орбан (59), Карвахаль (63).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Валенсия» ўз майдонида «Реал»ни мағлубиятга учратди