«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан вингер Гарет Бэйл клубни тарк этиш арафасида эканини айтди.
«Бэйл тез орада кетишига умид қиламиз, бу ҳамма учун яхши бўлади. Унинг янги клубга трансфери устида ишлаяпмиз.
Гаретга қарши ҳеч қандай шахсий адоватим йўқ, лекин шундай вақтлар бўладики, ниманидир ўзгартириш керак. Мен қарор қабул қилишим керак, ўзгармасак бўлмайди.
Трансфер – бу мураббийнинг ҳамда вазиятни тушуниб турган футболчининг қароридир. 24 соатдан кейинми ёки 48 соат ичида, уни билмадим, аммо вазият ўзгаради. Ҳамма томон учун шуниси яхши», – деган Зиданнинг сўзларини келтирди Goal.
Маълумот учун, уэльслик ҳужумчи «Реал»нинг Халқаро Чемпионлар кубоги доирасидаги «Бавария»га қарши ўйинида (1:3) қатнашмади.
«Реал» Бэйлни 2013 йилда 100 млн еврога сотиб олган, бу билан Гарет ўша вақтда жаҳоннинг энг қиммат футболчиси ва трансфер нархи 100 миллион етган тарихдаги илк футболчига айланганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)