
Боксчи Максим Дадашевнинг ўлими каби хабарлардан сўнг одамлар бир-бирини урадиган спортга нисбатан нафрат пайдо бўлади. Бу ҳақда Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўзининг Instagram’даги саҳифасида ёзди.
20 июлга ўтар кечаси Дадашев пуэрто-рикалик Субриэль Матиас билан жанг ўтказди. Сўнгги, 12-раунд олдидан баҳс тўхтатилди, россиялик бошидан олган оғир жароҳатлар билан касалхонага олиб кетилди. 23 июль куни шифокорлар боксчи вафот этганини маълум қилишди.
«Бу ҳолат бизга спорт энг муҳим нарса эмаслиги, ундан ҳам муҳимроқ нарсалар борлигини яна бир бор исботлади. Ҳар сафар бундай янгиликни кўрганимда ёки эшитганимда, мен бир-биримизни урадиган ушбу спорт туридан нафратланишни бошлайман», - деб ёзган Нурмагомедов Дадашевнинг яқинлари ва дўстларига сабр тилаб.
Россия Бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлёв спортчининг ўлимига изоҳ бериб, ташкилот ушбу воқеани суриштирувдан ўтказишини, Дадашевнинг оиласига ёрдам беришини ва спортчи жасадини Россияга олиб келишда кўмак кўрсатишини айтди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар