
"Реал" ҳимоячиси Марсело ушбу ёздаги транферлар борасида фикр билдирди.
"Реал" қўшимча кучга муҳтожми? Йўқ, бизда яхши жамоа бор. Қийин бўлиши аниқ, лекин ўз вазифаларимизга эътибор қаратсак, ҳамма совринларни ютишимиз мумкин.
"Мадрид" менга барча мумкин бўлган совринлар учун курашишни ўргатди. Бу мавсум ҳам совринларни қўлга киритамиз, деб ўйлайман. Чемпионлар лигаси, ЛаЛига ва кубок. Буларнинг барчаси учун курашамиз.
Ўтган мавсум менинг манзилимга қарата отилган танқидларга келса, улар билан яшашни ўргандим. Танқид мени хафа қилмайди", - дейди Марсело. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар