Фото: Yandex Photos
UFC енгил вазнида вақтинчалик чемпион Дастин Порье 7 сентябрь, шанба оқшомида кечадиган баҳсда Ҳабиб Нурмагомедовни енгишига ишонмоқда.
«Салоҳиятимга ишонаман ва қулай имконият туғиладиган бўлса, рақибни таслим қилувчи усулни ишга соламан. Шунингдек, бардошим етишига ҳам ишонаман, агар мен жанг пайтида чарчаб қолсам, демак, Ҳабиб ҳам чарчаган бўлади.
Арсеналим тўла, мен кикбоксчиман, ундан ташқари бразилча жиу-жицудан қора белбоғим бор, грепплингдан ҳам хабардорман. Ўйлашимча, одамлар буни унутиб қўйган.
Мен тер ва қон тўкиладиган жойда 25 дақиқани ўтказишга тайёрман, шу билан бирга, унинг статистикасига биринчи мағлубиятни ёзиб қўйишни истайман. Ман нима сабабдан бу жанг мен учун жуда муҳим.
10 ҳафта мобайнида American Top Team’да курашим ва мушакларим чидамлилиги борасида ишладик.
Мен Ҳабиб устидан нокаут ёки услуб ишлатган ҳолда муддатидан аввал ғалаба қозонишимга ишоняпман», — дейди Порье. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин