Хабарингиз бор, айни кунларда Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Кеча жаҳон биринчилигида 1/16 финал босқич учрашувлари бўлиб ўтди. Унда уч нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди. -52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳобиддин Зоиров мазкур босқичда Доминикан Республикаси вакили, кучли боксчи, Панамерика ўйинлари ғолиби Родриго Мартега қарши жанг қилди ва ғалаба қозониб, 1/8 финалга йўл олди. Зоиров 17 сентябрь куни чорак финал йўлида қирғизистонлик Азат Усеналиевга қарши рингга кўтарилади.
-75 кг вазнда эса Фанат Қаҳрамонов чорак финал босқичи доирасида бразилиялик Эберт да Консейсаога қарши жанг қилади. Мазкур беллашув 16 сентябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, -63 кг вазнда яна бир юртдошимиз Элнур Абдураимов ҳам бугун 1/8 финал босқичига чиқиш учун америкалик Кейшовн Девисга қарши жанг ўтказди ва имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди